Коронавирус пандемияси сабаб қолдирилган Хитой Суперлигаси 2020 йилги мавсуми 25 июль куни бошланади.
Мусобақа аслида 22 февралда старт олиши керак эди, бриоқ пандемия сабаб уни қолдиришга қарор қилинганди.
Reuters’нинг хабар қилишича, Хитой чемпионатининг жорий мавсум ўйинлари Сучжоу ва Далян шаҳарларида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг «Шанхай SIPГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов март ойида Чин юртига учиб кетганди.
Мавзуга доир: Одил Аҳмедов коронавирус, кўршапалак ва Хитой таомлари, Кевин де Брюйне ҳамда Ўзбекистонга қайтиши борасида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)