NASA коронавирусни юқтирмайдиган тақинчоқ тақдимотини ўтказди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: NASA

Коронавирусга қарши тақинчоқ вибрация орқали уни таққан инсон юзига тегинаётганидан огоҳлантиради. Тақинчоқда махсус датчик бўлиб, у қўлнинг юзга яқинлашганини сезади.

Бўйинга тақишга мўлжалланган тақинчоқда кичик моторча ўрнатилган, у вибрацияни юзага келтиради. Шу тариқа ишлаб чиқарувчилар одамларга юзига тегинмасликка ёрдам бермоқчи.

Фото: NASA

Фото: NASA

COVID-19’ организмга кўпроқ кўз, бурун ва оғиз орқали юқади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тақинчоқ коронавирусдан ҳимояланишда ёрдамчи восита бўлиб, у тиббий ниқоб ҳамда бошқа ҳимоя воситаларининг ўрнини боса олмайди.

Қайд этилишича, тақинчоқ 3D-принтерлар ёрдамида турли модель ва рангларда яратилади.