Ўзбекистонда 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 кишига кўпайиб, жами касалланганлар сони 8031 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланганларнинг

  • 47 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида);
  • 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 5329 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистондада 2680 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 22 нафарга етган.