Ўзбекистонда 29 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83 кишига кўпайиб, жами касалланганлар сони 8031 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг
- 47 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;
- 32 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 18 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида);
- 4 нафари Жиззах вилоятида (барчаси аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда Ўзбекистондада 2680 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда. Мамлакатда коронавирус қурбонлари сони 22 нафарга етган.
Изоҳ (0)