Буюк Британия Соғлиқни сақлаш миллий тизими (NHS) олимлари саратоннинг даволаб бўлмас шаклларида фойда берадиган дори воситасини яратди, деб хабар беради Daily Mail.

Фото: Daily Mail

Гап Entrectinib — ўсманинг организмнинг қаерида жойлашганидан қатъи назар уни йўқ қилишга қодир дори воситаси ҳақида кетмоқда.

«Entrectinib каби даволаш усули организмнинг қаерида жойлашган бўлишга қарамай ўсманинг ўсишини фаоллаштирувчи генетик мутацияга йўналтирилган бўлиб, у саратонни даволаш методларида инқилобни амалга ошириши мумкин», — дейди NHS олимларидан бири Мейндерт Бойсен.

Таъкидланишича, саратонни даволашнинг анъанавий усули зарарли ўсманинг қаерда жойлашганига боғлиқ. Маълумотларга кўра, янги дори воситаси саратон касаллигининг камёб турларидан азият чекувчи 12 ёшдан катталар учун мўлжалланган.