«Илҳом» театрининг истеъдодли актёри Рустам Эсанов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

«Рустам Эсанов ўзининг маҳорати, истеъдоди ва ёрқин образлари билан томошабин қалбидан жой ола билди. Театр ва кино санъатида ўзининг ўрнига эга бўлган актёр режиссёр сифатида ҳам бир нечта спектакллар саҳналаштирган эди. Маданият вазирлиги марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади», — дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Рустам Эсанов «Оппоқ, оппоқ, қора лайлак» фильм спектаклида, «Бўрилар 2. Қувғин» (2008 йил), Россиянинг «Саламандра излари» (2009 йил) каби фильмларда рол ижро этган.