Тахиатош иссиқлик электр станциясида 17 июнь куни қуввати 280 мегаватт бўлган иккинчи буғ-газ турбинаси ишга туширилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Объектни модернизация қилиш доирасида ИЭСдаги биринчи буғ-газ турбинаси жорий йилнинг апрель ойида ишга туширилган. Иккита янги қурилманинг иши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг электр энегиясига бўлган талабини қондиришга имкон беради.
Янги буғ-газ турбиналарининг қурилиши Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорсиуми томонидан амалга оширилмоқда. Газ турбиналари ва иккита генератор General Electric компанияси томонидан етказиб берилган.
Қиймати 678,2 миллион доллар бўлган лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан ажратилган 300 миллион доллар миқдоридаги кредит, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.
Изоҳ (0)