Тошкент давлат аграр университети Андижон филиалига 2 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган собиқ ўқитувчига жиноий иш очилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали собиқ ўқитувчиси Р.Б. фуқаро Н.К.дан уни 2 минг доллар эвазга мазкур филиалга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан талаб қилган пул ва паспорт нусхасини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми, 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.