Ўзбекистонда 2020 йил 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 нафарга кўпайиб, 5154 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 таси Тошкент шаҳрида аниқланган, шундан 12 таси аҳоли орасида қайд этилган. 16 таси эса касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганларда аниқланган.

Бухоро вилоятида касалланганлар билан мулоқотда бўлган 7 кишида касаллик аниқланган.

Хоразм вилоятида 10 кишида касаллик аниқланган. Улардан 1 нафари аҳоли орасида, қолган 9 нафари эса инфекцияга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.

Айни пайтда Ўзбекистонда  коронавирус инфекциясига чалинган 3996 нафар бемор соғайган ва соғайиш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил қилмоқда. 15 июнь куни соат 17:00 га қадар 53 нафар бемор ушбу касалликдан фориғ бўлган.

Ҳозирда мамлакатда 1139 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирусга чалинганларнинг 19 нафари касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.