Ўзбекистонда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди. Бу ҳақда 14 июнь куни Республика махсус комиссияси қарорига асосланиб, Telegram’даги @koronavirusinfouz канали хабар берди.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ ҳаракатланиб кетаётган автомобилда якка ўзи кетаётган ҳайдовчининг ниқоб тақиши шарт эмаслиги, бироқ йўл четида тўхташи билан ёки салонда бошқалар бўлса, ниқоб тақиши шартлигини маълум қилган эди.