Ўзбекистонда 14 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 57 кишига кўпайиб, 5051 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 38 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида;
  • 9 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;
  • 8 таси Тошкент вилоятида (шундан 4 таси аҳоли орасида, 4 таси эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқароларда);
  • 2 таси Сирдарё вилоятида ( 1 таси аҳоли орасида, яна биттаси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

«Ҳозирда мамлакатимизда 1122 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ахборотида.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳозиргача 3910 нафар коронавирус инфекциясига чалинган шахс соғайган (жумладан, 36 киши 14 июнь куни соғайди), 19 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.