Ўзбекистонда абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача (20 июль куни ҳам) қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда Давлат хизматлари марказлари орқали.

Шунингдек, барча ҳудудларда:

  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали;
  • Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали.

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин. Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ОТМларига қабул квоталари тасдиқлангани, сўхлик битирувчиларга ОТМларга киришда 500 та давлат гранти квотаси ажратилгани хабар берилган эди. Абитуриентлар учун тест синовлари карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.