• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди

    Президент Шавкат Мирзиёев 12 июнь, жума куни Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида барпо этилган Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. Аввалроқ Президент Математика институтининг янги қурилган биносини бориб кўргани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентнинг 2017 йил 29 ноябрдаги фармонига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ташкил этилган эди. Ўша йили декабрда бу янги идора учун бино қуриш бошланганди. 2019 йил 24 майда Президент қурилиш ишларининг бориши билан жойнинг ўзида танишган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вазирликни ташкил этишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни жаҳон илм-фани ютуқлари, инновацион ғоялар ва технологиялар асосида жадал ривожлантириш мақсад қилиб қўйилган. Беш қаватли бино шунга мос қурилган ва жиҳозланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Биринчи қаватда кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Илмий-техник ахборот маркази, ЎзМУ ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган. Юқори қаватлардан вазирлик ходимлари учун кабинетлар, анжуман заллари ўрин олган. Бу ерда аэрокосмик тадқиқотлар ва 3D прототиплаштириш бўйича ўқув лабораториялари ҳам фаолият кўрсатади.

    Бино атрофидаги боғда фаввора, ёзги амфитеатр, тақдимот майдончалари барпо этилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёв дастлаб интерфаол кўргазма зали — Showroom билан танишди. Бу ерда хорижий ва маҳаллий компанияларда ишлаб чиқарилаётган инновацион маҳсулотлар, стартап лойиҳалар тўғрисида маълумотлар олиш мумкин бўлади. У турли соҳалардаги 37 та лойиҳани қамраб олувчи 8 та блокдан иборат.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Масалан, робототехника бурчагида етакчи хорижий компанияларнинг роботлари жойлаштирилган. Бу ерга келувчилар роботларни ясаши ёки бошқариб кўриши мумкин. Соҳани чуқурроқ ўрганиш истагида бўлганлар ўрганишларини иккинчи қаватдаги робототехника ўқув-тадқиқот лабораториясида давом эттиради», — дейилади расмий ахборотда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳага оид технологиялар трансфери бўлимида юқори технологиялар, «ақлли» қурилмалар, кундалик ҳаётда қўлланадиган инновацион жиҳозлар билан танишиш мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қурилиш ва автосаноат соҳаларига тегишли яна бир лойиҳа — илк бор импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш технологиялари трансфери муваффақиятли амалга оширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вазирлик биносидаги интерактив студияда онлайн дарслар, вебинарлар ўтказиш, видеодарслар ёзиш мумкин. Бу студия «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ёшларни ўқитиш, масофавий мулоқот орқали жойлардаги мутахассислар малакасини оширишда ҳам қўл келади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат томонидан одамларни илм-фанга қизиқтириш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Вазирликнинг янги замонавий биносида бунинг учун барча шароит муҳайё. Иқтидорли ёшлар бу ерда энг сўнгги ишланма ва технологиялар билан танишиш баробарида стартап лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бинода кенгайтирилган виртуал реаллик технологияси — NazzAR платформаси ишга туширилган. Бу технология фойдаланувчиларга қўлидаги смартфони орқали дунё объектлари билан интерфаол муносабатларга киришиш имконини беради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлаш учун зарур тизим яратилди. Илмий-тадқиқот муассасалари ва олимларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари қўллаб-қувватланиб, қиймати 28,2 миллиард сўмлик 31 та стартап лойиҳа молиялаштирилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунда Германия, Россия ва Беларусдаги шериклар билан 9,6 миллиард сўмлик 38 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    12.06.2020, 19:55   Изоҳ (0)   22821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пахтачидаги олтин конидан 6 тонна руда тошларини ташиб кетмоқчи бўлган 39 киши қўлга олинди

    12.06.2020, 19:51

    Сирдарёда 26 км йўлга асфальтобетон ётқизилди. Бу йўллар сув тошқинидан зарар кўрганди

    12.06.2020, 19:27

    «Ўзгидромет» 13 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    12.06.2020, 19:04

    Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга айланди. Тошкент вилоятидаги ҳудудлар рангида ўзгаришлар юз берди

    12.06.2020, 18:55

    Андижонда ИИБ ва ДХХ «Жиҳодчилар»нинг яна бир гуруҳини қўлга олди

    12.06.2020, 18:35

    Шавкат Мирзиёев Математика институтининг янги қурилган биносини бориб кўрди

    12.06.2020, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.