Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди қуриб битказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Туманнинг Ғурумсарой қишлоғидаги карантин ҳудуди 2,2 гектар майдонда барпо этилди. Электр, сув ва канализация тармоқлари тортилди.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат бўлиб, 12 квадрат метрли алоҳида кириш қисмига ҳам эга. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.

Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

«Бу ерда муолажа хоналари, тиббиёт бўлимлари, ошхона, лаборатория ва дорихона барпо этилади. Ҳозирда 270 нафар муҳандис ва қурувчи, 20 дан ортиқ техника билан икки сменада иш ташкил этилган. Мақсад тез кунларда ушбу объектни ҳам фойдаланишга топширишдан иборат», — дейди қурилиш ишларини олиб бораётган «Сифат кафолат стандарт сервис» корхонаси раҳбари Аҳмаджон Мамадалиев.