Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов 10 июнь куни бўлиб ўтган брифингда мамлакатдаги «яшил» ҳудудларда тиббий ниқоб тақиш мажбурияти масаласида берилган саволга жавоб қайтарди.
Фуқаролар томонидан « ‘яшил’ ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?», деган савол йўлланган.
Маълум қилинишича, Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:
- жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш;
- фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиши;
- уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;
- антисептик воситалардан фойдаланиш.
Изоҳ (0)