Ўзбекистонда 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 34 кишига кўпайиб, 4482 нафарга етди.
Маълум қилишларича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Уларнинг 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролардир.
Ҳозирда Ўзбекистон бўйича 1020 нафар коронавирусга чалинган бемор даволанишни давом эттирмоқда. Улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Изоҳ (0)