Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчилари Жейдон Санчо ва Мануэль Аканжи Германия футбол лигаси (DFL) томонидан жаримага тортилди.
Икки футболчи ҳам тиббий регламентни бузган. Улар соч турмагини ўзгартириш учун ўз уйига сартарошни таклиф қилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, Санчо ва Аканжи соч олдираётган вақтда тиббий ниқобда бўлмаган. Шунингдек, футболчилар уйига бегона шахсни чақириб, регламентдаги яна бир бандни бузган. Дортмунд клуби ўйинчилари қанча миқдорда жарима тортилгани маълум эмас.
Bild’нинг ёзишича, «Боруссия»нинг яна тўрт нафар вакили уйига сартарош чақирган, бироқ суратлари тарқалмагани боис, уларнинг айбини исботлашнинг иложи бўлмаган.
20 ёшли Санчо жорий мавсум Бундеслигада 27 ўйин ўтказиб, 17 гол ва 16 та ассистга муаллиф бўлди. 24 ёши ҳимоячи ҳам 27 ўйинда қатнашган ва жорий мавсум самарали ҳаракат амалга оширмаган «Боруссия» асосий таркибининг ягона футболчиси бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!