«Челси» хўжайини Роман Абрамович лондонликлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпардни қўллаб-қувватламоқчи ва ёзги трансферлар ойнасида унга иккита йирик харид амалга оширишни ваъда берган, дея хабар қилмоқда The Athletic.

Фото: Twitter

Таъкидланишича, «Челси»нинг асосий мақсади «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэлл бўлиб турибди. Шунингдек, «кўклар» шорт-листидан «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц, «Боруссия Д» вингери Жейдон Санчо, «Лион» ҳужумчиси Мусса Дембеле ва «Лейпциг» форварди Тимо Вернер ўрин олган.

«Челси» январда «Аякс» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёшни сотиб олганди. Футболчи мавсум якунида лондонликлар сафига келиб қўшилади.

23 ёшли Чилуэлл жорий мавсум Премьер Лигада 23 ўйин ўтказиб, икки гол ва учта голли узатма муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионати коронавирус туфайли март ойида тўхтаб қолган. «Челси» 29-турдан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда 4-ўринни эгаллаб турибди. АПЛ баҳслари 17 июнддан қайта давом эттирилади.

Мавзуга доир: «Челси» афсонаси Фрэнк Лэмпарднинг лондонликлар сафидаги энг чиройли голлари битта саҳифада (видео)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!