ПСЖ клуби «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд трансферидан воз кечди, дея хабар қилмоқда FourFourTwo.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, аввалроқ парижликлар клуби норвегиялик ҳужумчи учун даъвогарлар қаторида турганди, бироқ клуб ўз қарорини ўзгартирган ва бошқа вариантларга эътибор қаратишни маъқул топган. Эндиликда Ҳоланд учун асосий даъвогар «Реал» бўлиб қолмоқда.

Аввалроқ дортмундликлар ҳужумчини 2022 йилга қадар қўйиб юбормаслиги хабар қилинганди.

Эрлинг 2020 йилнинг январида «Зальцбург»дан «Боруссия» сафига келиб қўшилганди. Немис клуби трансфер учун 20 миллион евро сарфлаган. Жорий мавсум 19 ёшли футболчи Бундеслигада 9 ўйин ўтказиб, 10 та гол ва иккита самарали узатма муаллифига айланди.

Футболчининг «Боруссия» билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар амал қилади. 2021 йилнинг январидан шартномада футболчини 75 миллион евро товон пули эвазига сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд фаоллашади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!