Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Барселона» раҳбарияти коронавирус пандемияси сабаб юзага келган инқироз сабаб яна ўз футболчиларига маошни камайтириш борасида илтимос билан чиқди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Март ойида томонлар маошни қисқартириш борасида келишувга эришганди ва мазкур келишувда белгиланган муддат ўз якунига етмоқда. Ортда қолган уч ой мобайнида каталон клуби футболчилари маошининг 17 фоизини йўқотди. Бунинг эвазига «Барселона» 40 миллион евро тежаб қолишга муваффақ бўлди.

RАC1 нашрининг хабар қилишича, клуб бу сафар ҳам маошларни камайтириш таклифи билан чиққан, бу «Барселона»га яна 10 миллионни тежаб қолиш имкониятини тақдим этарди.

Таъкидланишича, бу борада «Барса» президенти Хосеп Мария Бартомеунинг шахсан ўзи 23 май куни футболчиларга мурожаат билан чиққан. Аммо жамоа аъзолари мазкур таклифга рад жавобини берган. Испания чемпионати яқин орада давом эттирилиши сабаб футболчилар бу таклифга рози бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб март ойида тўхтаб қолган Ла Лига жорий мавсуми 13 июндан давом этади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар