ФИФА собиқ президенти Йозеф Блаттер ташкилотнинг амалдаги раҳбари Жанни Инфантинони танқид қилди.

Фото: Twitter

«Жанни Инфантино футболни катта пул машинасига айлантирмоқчи. У ҳамма нарсанинг кўп бўлишини хоҳлаяпти.

48 та терма жамоа иштирокида Жаҳон Кубоги, 24 жамоадан иборат клублар ўртасидаги йирик Жаҳон чемпионати, аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 24 тадан 32 тага кўпайтириш. Буларнинг барчасини қилиш имконсиз.

Инфантино ўзи билан ўзи ўйнаяпти, чунки у ўз қобиғига ўралиб олган. Шунингдек, ўзига бино қўйган. У такаббур ва ассоциация масалаларини унинг раҳбарлари билан муҳокама қилмай қўйган. Инфантино фақат давлат раҳбарлари билан мулоқот қилмоқда», — дейди Блаттер.

Маълумот учун, Инфантино 2016 йилнинг февраль ойида Блаттернинг ўрнини эгаллаганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!