1 июнь, душанба куни дунёнинг турли бурчакларидан олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Англиянинг Чандлерс Форд ҳудудидаги мактабда ўқувчилар алоҳида-алоҳида парталарда ўтириб дарс қилмоқда.

Фото: PA

Англиянинг Нортгемптоншир ҳудудида Барнсли пойгачи каптарлари федерациясининг 4465 та каптари ҳавога учирилди. Карантин тартиблари юмшатилгач, каптарлар пойгаси Англиядаги илк томошабоп спорт тури бўлиб қолмоқда.

Фото: PA

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 1 июнь куни Сўхда аҳоли билан учрашди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Абдулла Арипов Фарғона вилоятининг Сўх туманига ташрифи доирасида Қирғизистон ҳукумати раҳбари билан учрашди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги

Англиянинг Ҳук ҳудудида қайта очилган BMW автосалонида янги автомобилни дезинфекция қилаётган ходим.

Фото: Getty Images

АҚШнинг Бруклин туманида Жорж Флойд ўлими кетидан намойишга чиққан одамларни тўсиб турган полиция вакиллари.

Фото: PA

Римдаги бўшаб қолган Колизей майдони олдидан ўтиб бораётган пиёда.

Фото: Getty Images

Филиппиннинг Кесон-Сити ҳудудида карантин юмшатилгач пластик ҳимоя ортида ўтирган автобус ҳайдовчиси.

Фото: Getty Images

Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳрида сёрферлар океан томон ошиқмоқда. Умуммиллий ёпиқ тартиб 1 июнгача қисқартирилган эди.

Фото: EPA

Ҳиндистоннинг Праяграж ҳудудида Ганга дарёсига сакраётган болалар.

Фото: Rex

25 май куни Миннеаполисда қора танли Жорж Флойднинг полициячи қўлидан ўлим топиши АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Оқ уйга яқин кўплаб кварталларда ҳам қатор намойишларга олиб келди. АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй қаршисида содир бўлган норозилик намойиши вақтида Вашингтон марказидаги ерости бункерига яширинган.

Фото: Reuters

Қримдаги туз олинадиган Сассиқ Сиваш кўлининг чуқур жойида туриб селфи қилаётган аёл.

Фото: Reuters

Бразилия президенти Жаир Болсонару ўзининг фойдасига намойишга чиққан оломон билан учрашувга отда бормоқда.

Фото: Reuters

Сальвадорнинг Сан-Сальвадор шаҳрида кўтарилган «Аманда» тўфони натижасида қулаб ётган автомобиллар ёнидан ўтиб бораётган аёл.

Фото: Reuters

Британиянинг Доведейл ҳудудида иссиқ ҳаводан роҳатланиб тошлар устида юрган одамлар.

Фото: Reuters

Германиянинг «Боруссия Мюнхенгладбах» футбол клуби футболчилари Берлин футбол уюшмасига қарши Бундеслига ўйинидаги ғалабани картондан ясалган «томошабинлар» қаршисида нишонламоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Уотлингтон ҳудудидаги бошланғич мактабда ўтирган болалар.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳрида кинотеатрда ниқобда ўтирган томошабинлар.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Клактон-он-Си ҳудудида ўлик китни олиб ташлашга интилаётган ишчилар.

Фото: Reuters

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги ибодатхонада Будданинг туғилган кунини нишонлаш маросими олдидан юриб кетаётган монах.

Фото: Reuters

Миннесота штати, Миннеаполисда қора танли Жорж Флойднинг ўлдирилишига қарши намойишга чиққан минглаб одамлар устига юриб бораётган техника.

Фото: Reuters