Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 2020 йилги мавсуми 13 июндан давом эттирилади. Бу ҳақда Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: ПФЛ

Аввалроқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қарорига кўра, Ўзбекистонда 5 июндан бошлаб футбол учрашувларини бошлашга рухсат этилган. Бироқ ПФЛ жамоалар тайёргарлик машғулотларини ўтказиб олиши учун камида икки ҳафта вақт бериши маълум бўлганди.

Шу тариқа 3-турдан сўнг тўхтаб қолган лига баҳслари 13 июнь шанба кунидан давом этади. Таъкидланишича, клублар июль ойида ўйнашга мажбур бўлади. Шунингдек, мавсум декабрга қадар давом этиши тахмин қилинмоқда. Осиё Чемпионлар Лигаси ва ФИФА кунлари сабаб тақдим этилган янги тақвимда ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Қуйида Суперлига—2020 мавсуми биринчи давра тақвими билан танишинг:

Суперлига—2020 биринчи давра тақвими

Фото: ПФЛ

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!