Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитойда сўнгги суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 2 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 3 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, янги аниқланган беморларнинг барчаси четдан кириб келган. Улар Шаньдун провинциясида аниқланган. Давлат статистика қўмитасининг маълумотларга кўра, ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолати кузатилмаган. Икки нафар бемор соғайган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони 83 001 кишига етди. Ҳозирга қадар 4634 киши вирус қурбонига айланган бўлса, 78 304 бемор даволанишга муваффақ бўлган. Айни вақтда 63 бемор даволанишда.

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка давомида яна 27 кишида COVID-19 аниқланди ва бир бемор вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».

Маълумотларга кўра, бутун мамлакат бўйлаб коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 11 468 кишига етган бўлиб, уларнинг 10 363 нафари соғайган. Ҳозирга қадар Жанубий Кореяда 270 киши вирус қурбонига айланган.

Сўнгги кунларда Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланиш бўйича кунига 30-80 та ҳолат қайд этилмоқда. Апрель ойининг бошларида касалланиш ҳолати 10-20 га қадар тушганди. 6 май куни эса икки кишидагина вирус аниқланган эди, бироқ янги локал ўчоқлар касаллар сонининг яна ортишига олиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар