Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 31 май тонгида UFC on ESPN 9 мусобақаси бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Кечанинг асосий жанги ярим ўрта вазнда UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудли (19-5-1) ва Гильберт Бёрнс (19-3) ўртасида кечди. Жангда Бёрнс тўлиқ устунликка эга бўлди ва ҳакамлар қарорига кўра ғолиб деб топилди. Ҳисоб: 50:45, 50:45, 50:44.

Асосий карднинг қолган натижалари билан танишинг:

Аугусто Сакаи (15-1-1) очколар ҳисобида Благой Ивановдан (18-4) устун келди (27:30, 29:28, 29:28).

Билли Корантилло (13-2) очколар ҳисобида Спайк Карлайлни (9-2) мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Рузвельт Робертс (10-1) Брок Уиверни (14-5) иккинчи раундда бўғиш усулини қўллаб таслим этди.

Маккензи Дерн (8-1) Ҳанна Сайферсни (10-5) оғритиш усули орқали мағлуб этди.

Кетлин Чукагян (14-3) очколар ҳисобдиа Антонина Шевченкодан (8-2) устун келди (30-25, 30-25, 30-25).

Изоҳ
Асосий янгиликлар