SpaceX компанияси Тошкент вақти билан 30 майга ўтар кечаси бортида икки астронавт бўлган Crew Dragon космик кемасини Халқаро космик станция (ХКС)га учирди. Ушбу тарихий воқеани — АҚШ томонидан сўнгги тўққиз йилда биринчи марта одамларни «Роскосмос» иштирокисиз фазога учириш жараёнини — АҚШ президенти Дональд Трамп (ўнгда) ва вице-президенти Майк Пенс бевосита кузатиб борди.

Фото: Reuters / Meduza