Ўзбекистонда 30 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 кишига кўпайиб, 3523 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан, яна 1 нафари эса карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасидан аниқланган.
Қайд этилишича, шу кунгача беморларнинг 2 783 (+55) нафари соғайиб, реабилитацияга кузатилган. Ҳозирда 726 нафар бемор даволанишда қолмоқда.
Мамлакатда ҳозирга қадар 14 киши эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)