Наманган вилоятида машина олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: Тергов департаменти

28 май куни соат 02:30 да Мингбулоқ тумани «Довдуқ» МФЙда муқаддам судланган 31 ёшли Н.Ж. маст ҳолатда қўшниси 52 ёшли О.Ш.га тегишли «М-412ИЭ» русумли машинани яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб олиб қочган. Н.Ж. «Москвич»да Наманган тумани Қоратепа–Гулдиров йўналишидаги ички йўлдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги зовурга тушиб кетган.

Фото: Тергов департаменти

Маст ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида Н.Ж. ушланган.

Фото: Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тергов департаменти

Жиноят иши бўйича Н.Ж. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Агар Н.Ж. айбдор деб топилса, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Фото: Тергов департаменти