Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Лестер» клуби бош мураббийи Брендан Рожерс ўзи ва турмуш ўртоғида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Бироқ улар ҳозирда касалликни енгиб ўтган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Мавсум тўхтатилиши билан менда ва аёлимда инфекция борлиги аниқланди. Бир ҳафтадан сўнг мен ҳақиқатда курашни бошладим, ҳид ва таъм билмасдим. Кучим қолмаган, хотиним ҳам шундай ҳолатда эди, бу ҳақиқий кураш эди.

Зўрға юра олардим. Бу худди Килиманжаро тоғига чиқишга ўхшарди, қанча юқори кўтарилсангиз, нафас олиш қийинлашиб бораверади», — дея эслайди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, март ойида коронавирус сабаб тўхтаб қолган Премьер Лигада мавсум 17 июндан бошлаб давом этади. «Лестер» 29-турдан сўнг 53 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар