28 май куни Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган иқтисодиётда рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш давомида иқтисодиётда имтиёзлардан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхтаб ўтилди.
Имтиёздан фойдаланган 23 та ёғ-мой корхонасида янги иш ўринлари етарлича ташкил этилмагани, аксинча паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида рақобат муҳити яратилгани натижасида сўнгги 4 йилда парранда гўшти етиштириш 100 минг тоннадан 205 минг тоннагача, балиқ 65 минг тоннадан 122 минг тоннагача кўпайганига урғу берилди.
«Паррандачилик ва балиқчилик уюшмалари монополиядан озод қилинганининг натижаси сезиляпти. Тадбиркорлар ўзини эмин-эркин ҳис қилиб, ҳаракат қиляпти. Нарх ва сифат жиҳатидан бозорга муносиб товар ва хизматлар чиқиши керак. Рақобат бўлса, аҳолининг танлаш имконияти ва сотиб олиш қобилияти ошади, одамлар рози бўлади», – деган Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)