Бокс бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон ҳаёт ва ўлим ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Yandex Photos

«Мен ўлимдан қўрқмайман. Мен учун ўлимдан кўра ҳаёт қийинроқ, чунки у кўп жасоратни олиб қўяди. Жасоратсиз эса ҳеч нарса қила олмайсан. Ҳаёт — бу саёҳат, ҳаёт — бу кураш.

Биз ўзимизга жуда катта баҳо бериб юборамиз. Биз ҳеч ким эмасмиз. Ахлатдан чиққанмиз, бироқ ўзимизни беназирдек тутамиз.

Ҳаётимда бирор нохушлик бўлади деб ўйламайман, бироқ бу амалга ошса, уни енгиб ўтишга қодирлигимга ишонаман. Ҳаётимда учраган кўплаб воқеаларда бардош берганман», — дейди Тайсон.

Аввалроқ Майк Тайсон боксга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангда иштирок этиши маълум бўлганди. Кўплаб хабарларда Майк 57 ёшли Эвандер Ҳолифилдга қарши 3-жангда ишитирок этиши айтилмоқда.