Коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Испания чемпионати баҳслари қачондан давом этиши ойдинлашди.

Фото: Ла Лига

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, Ла Лига 2019/20 йилги мавсуми 12 июндан давом этади. 28-тур доирасида «Севилья» жума куни Андалусия дербисида «Бетис»га қарши баҳс олиб боради. Примера учрашувлари тўлиқ тақвими 28 май куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати ўйинлари март ойида коронавирус туфайли тўхтатилганди. Жорий ҳафтада жамоаларга гуруҳ машғулотларини бошлашга рухсат этилганди.

Мавзуга доир: Ла Лига 2019/20 йилги мавсумида энг кўп томошабин йиғган клублар эълон қилинди. «Барселона» «Реал»ни ортда қолдирди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!