Коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб «Манчестер Юнайтед» клубининг соф қарзи 2020 йилнинг дастлабки чораги учун 429 миллион фунтни (480 миллион евро) ташкил этди, дея хабар қилмоқда Manchester Evening News.
Клуб ҳисоботларига кўра, ўтган йилнинг шу даври билан (31 март) таққослаганда «Манчестер Юнайтед»нинг даромади 123,7 миллион фунтга (19%) пасайган. Жамоанинг Чемпионлар Лигасида эмас, Европа Лигасида иштирок этаётгани тушум камайишининг сабабларидан бири ҳисобланади.
Таъкидланишича, аввалроқ жамоа 2020 йилда 580 миллион фунт даромад қилишни прогноз қилган, бироқ коронавирус инқирози сабаб мазкур масала бошидан кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер Лигасида мавсум пандемия сабаб март ойида тўхтаб қолган. 19 май кунидан бошлаб эса АПЛ клубларига жамоавий машғулотларни бошлашга рухсат этилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)