Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига келди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати

1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, ёндош туманлардаги маҳаллалар ва далаларни сув босган эди. Фавқулодда вазият оқибатида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида 2 570 та уй-ҳовли, 76 та кўп қаватли уй яроқсиз ҳолга келган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, 1 781 ҳовли, 52 та кўп қаватли турар жой қисман зарарланган. 70 та ижтимоий объект, 20 минг гектарга яқин экин майдони, 828 километр йўл, электр, газ, ичимлик сув, алоқа тармоқларига талафот етган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабар беришларича, Президент Шавкат Мирзиёев 15 май куни дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойлари бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун учта массивда жами 2 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хусусан, Сардоба туманидаги «Дўстлик» маҳалласида 1480 хонадондан иборат 37 та уй барпо этилади. «Президент мазкур турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйди», — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.