• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тошқин такрорланишидан қўрқяпман, бу ердан кўчиб кетаман». Сардоба фалокатида жабрланган чўпон ҳасрати

    Сардоба фалокати оқибатида минглаб фуқаролар сингари жабр кўрган чўпон Зафар Қурбонов «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбирига бошдан кечирган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берди.

    Зафар Қурбонов.

    Зафар Қурбонов.
    Фото: «Севимли» телеканали

    «Мен халқнинг молини боқаман, подачиман. Поданинг орқасидан йиғиниб шу ишни қилган эдим. Бошқа жойдан даромадим йўқ эди. Шу халқнинг молини боқиб, шу уйни солган эдим, ҳаммаси бир тийин бўлди. 15 йил бировнинг уйида ижарада яшаб, олти йил мол боқиб юриб, олти йил деганда, зўрға пул йиғиб, шу уйни солган эдим.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Ҳозир ўзим аввал молларимни бойлаб, боқадиган жойда яшаяпман. Молларимни жўнатиб юбордим. Шунча нарсани ташлаб кетиб бўлмаяпти. Эрталаб туриб, одамларга қўшилиб чойни ичиб келиб, яна шу ерда қўлимдан келганича иш қиляпман, уйни бузяпман.

    Бир кунда сув келиб, босиб, ҳаммаёқ тугади. Бу ерда яшашга қўрқиб қолдим. Худога шукр, бизни тонгда сув урди. Агар сув кечаси босганида, анча-мунча одам омон қолмасди.

    Янги уйда бир ярим, икки йил яшадим. Лекин ҳали мазза қилганим йўқ. Етти йилда қурилган сув омбори етти йил туриб бермади. Энди мени бу ерга умуман қизиқишим қолмади. Худо хоҳласа бу ерда яшамайман, бошқа ерга кетаман.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Гапнинг очиғи, яна шу ҳолат такрорланишидан қўрқяпман, йўқотишдан қўрқяпман. Шунча сарф-харажат бир пул бўлди. Кеча аёлим келди, «Қандай қилиб бўлса ҳам бошқа ердан жой топ», деди. Жоним омон бўлса, бошқа ерга жой қилиб кетаман.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Ҳозир халқнинг молини боқишга имконият ҳам йўқ. Ватан қилиш керак. Насиб қилса, бошқа ерга уй-жой қилиб кетаман. Худо хоҳласа, ҳаётимни нолдан бошлайман. Қанча пул йиғиб, шу ҳолатга келтиргандим. Ҳали ҳам Тожмаҳал эмас бу, кичкинагина уй. Тожмаҳал бўлганида, билмадим энди...», — дейди Зафар Қурбонов ўз интервьюсида.

    Сардоба туманидаги «Қўрғонтепа» маҳалласида яшовчи фуқаронинг айтишича, у ўз томорқасига иссиқхона қуриш учун тижорат банкларидан кредит олишга ҳаракат қилган. Аммо бирор натижа бўлмагач, ўзи маблағ йиғиб, яхши ниятлар билан иссиқхона қурган. Бироқ фалокат оқибатида барча помидор кўчатлар «ўлган».

    «Иссиқхона қуриш учун кредит ололмадим, отангга бор, энангга бор, дейишди. Лекин телевизорда юртбошимиз ҳаракат қилганга бер, деяпти. Аммо бу ерда фақат бой бойга, сув сойга оқяпти. Бўлди бошқа гап йўқ.

    Фото: «Севимли» телеканали

    Шу бир ярим сотих ердаги помидорни экишга 7,5 миллион сўм пул кетди. Болаларимга едирмай, тўхтаб тур, шуни қилайлик, Худо хоҳласа иш бўлади, пул бўлади бизга, деб иссиқхона қилгандим. Лекин мана барчаси зах чақиб, тагидан ҳаво кирмай ‘ўлди’ », — дейди сардобалик чўпон.

    Эслатиб ўтамиз, 1 май куни тонгда Сардоба сув омбори 6-пикети тўғонининг ўпирилиши оқибатида йирик сув тошқини юз берди. Ҳодиса оқибатида 100 мингга яқин одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди, 10 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 20 та аҳоли яшаш пунктида жами 5 969 та турар ва 277 та нотурар жой объектлари талафот кўрди. Тошқин оқибатида етган зарар суммаси, тахминий бўлса-да, ҳозирча эълон қилингани йўқ.

    Тошқиндан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатишда ўзбекистонликлар мисли кўрилмаган фаоллик кўрсатди. Шунингдек, россиялик миллиардер Алишер Усмонов Сардоба фалокатининг Ўзбекистондаги жабрланувчиларига 10 миллион доллар хайрия пули ажратди. Президент Шавкат Мирзиёев эса тошқиндан жабр кўрганлар «икки ой ичида ҳовлисига райҳон экилган янги уйларга кўчиб ўтиши керак»лигини таъкидлади.

    Фалокат юз бериши юзасидан дастлабки расмий тахминлар эълон қилинмаган, фақат Ўзбекистон давлат телевидениеси орқали тўғон ўпирилишига 1 майга ўтар кечаси кузатилган кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги айтилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ҳодиса айбдорлари қонун олдида жавоб беришини маълум қилган.

    Мавзуга доир:

    • NASA Сардоба тошқинининг сунъий йўлдошдан олган суратларини эълон қилди
    • Сардоба сув омборидан тошиб чиқаётган сув. Вертолётдан олинган видео
    • Фото: Сардобадаги фалокат кўламини ўзида акс эттирувчи суратлар
    • Фото: Сардобадаги кулфат кўлами инсонлар юзида акс этган сурат
    • Кун фотоси: Сирдарёда аҳоли вертолёт ёрдамида қутқарилмоқда
    • Қулаган темир устунлар, ағдарилган комбайн — Сардоба сув омбори атрофида талафот етган ерлардан фоторепортаж
    • Сардоба сув омборини ким қурган?

    15.05.2020, 14:10   Изоҳ (0)   47859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 15, 7 ва 3 кунлик электрон йўл чипталарини татбиқ этиш бўйича ҳукумат қарори тайёрланди

    15.05.2020, 13:11

    Кичик жуссадаги катта дард. Оққонга чалинган Сарвиноз яхши инсонларнинг ёрдамига муҳтож

    15.05.2020, 12:55

    Наманганда яна 5 нафар бемор коронавирусдан тузалди, улар орасида 3 ёшли қизалоқ ҳам бор

    15.05.2020, 11:58

    Сирдарё вилояти ҳокимлиги ёрдам сифатида юборилган буюмларнинг аянчли ҳолати тасвирланган суратга муносабат билдирди

    15.05.2020, 11:43

    Ўзбекистонга қайтиш учун Самарада тўпланган ўзбекистонликлар учун лагер-обсерватор ташкил этилди

    15.05.2020, 11:13

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2652 нафарга етди. Янги беморларнинг уч нафари Тожикистондан келган фуқаролар

    15.05.2020, 10:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Путин ва Трамп билан уч томонлама учрашув режалаштирилмоқда” — Зеленский 

    Дунё | 12 август, 21:10

    Суперлига. “ОКМК” “Қизилқум” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” эса “Андижон”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 21:05

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.