Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон рингга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.
«Ҳозирда ўзимда шиддатни ҳис қиляпман. Жанг маъбудлари мени уйғотиб юборди. Улар ичимда олов ёқди ва мен яна урушга кетишни хоҳлайман.
Фараз қилинг: агар мен яна рингга чиқиб, жанг қилсам, у ҳолда муҳтож одамлар ва ҳайвонларга ёрдам бера оламан. Мана менинг асосий мақсадим», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли собиқ боксчи рингга қайтиши ва бир нечта кўргазмали жангда иштирок этиши хабар қилинганди.
Маълумот учун, Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.
Изоҳ (0)