Навоий вилоятида 9 май куни олти кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Қайд этиш жоиз, Навоий вилояти 4 май куни коронавирусдан холи («яшил») ҳудудга айланган эди — вилоятда коронавирусга чалингани аниқланган икки беморнинг сўнггиси шу куни реабилитацияга кузатилган эди.

Умуман, 9 май куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 24 та ҳолат қайд этилган (республика бўйича жами касалланганлар сони 2349 нафарга етган). Шундай 6 таси, юқорида қайд этилганидек, Навоий вилоятида, 12 таси Тошкентда, 6 таси эса Самарқанд вилоятида аниқланган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қайд этиш жоиз, 9 май куни Ўзбекистон бўйлаб 71 киши коронавирусдан соғайди — Андижонда 23 киши, Наманганда 20 киши, Тошкентда 13 киши, Хоразмда 10 киши, Фарғонада беш киши реабилитацияга кузатилди. Жами соғайганлар сони 1846 нафарга етди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк бор рўйхатга олинган 15 мартдан буён 10 киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.