5 май куни ўзининг 70 ёшини қаршилаган, эркин кураш бўйича беш карра Ўзбекистон чемпиони, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти Салим Абдувалиев курашга бўлган меҳри ҳақида гапириб ўтди.

Фото: Olamsport

«12 ёшимда пахта терими вақтида кураш мусобақаси ўтказилганди, ўшанда ҳаммани ютиб чиққанимдан кейин мураббийим Обид Нозиров акамнинг ёнига келиб, мени кураш спорт турига беришни маслаҳат берган. Шундан кейин кураш билан шуғулландим, колхозда ҳам ишладим. Кетма-кет беш карра Ўзбекистон чемпионига айландим. Бутун СССР кураш мусобақасида олтин медал олдим.

Кураш мен учун бутун борлиқ, бу спорт менга ҳамма нарса берди. Бошқа спорт турлари раҳбарлари хафа бўлмасин, шиорим шундай — мен учун бутун оламда иккита спорт тури бор: кураш ва қолган ҳаммаси.

Етмиш ёшга кирдим, бироқ ҳаёт энди бошланди, ҳали олдинда улкан режалар турибди. Менда йирик дастурлар бор, Олимпиада ўйинлари яқинлашмоқда. Ўтган йили бизнинг юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз дунёда иккинчи ўринни қўлга киритди. Майли бизни Шимолий Кавказ, Осетия, Доғистон, Грузия ва Россия курашчилар билан таъминлайдиган бўлса ҳам... Михаил Мамиашвили (Россия кураш федерацияси президенти) соғ бўлсин, ундан ўзларига кераксиз курашчиларни бизга юбориши ҳақида сўрасам, йўқ демайди. У бизга ёш курашчиларни жўнатади. Чунки Россия буюк мамлакат, барча курашчилар ўша ерда. У ерда фақат курашчилар туғилади», — дейди Салим Абдувалиев туғилган кунига бағишлаб тақдим этилган интервьюсида.

Маълумот учун, Салим Абдувалиев 1997 йилдан буён Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти ҳисобланади. Шунингдек, у 2000 йилдан бери Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Мавзуга доир: Салим Абдувалиев: Фарғона ёки Қирғизистонда эмас, аниқ Тошкентда туғилганман

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!