ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе айрим шартлар бажарилган тақдирда парижликлар билан амалдаги битимни узайтиришга тайёр, дея хабар қилмоқда АS.
Таъкидланишича, Мбаппе маълум нарх эвазига «Реал»га (ёки бошқа клубга) йўл олиши мумкинлиги ҳақидаги бандга эга янги келишувга имзо қўйишга тайёр. Сўнгги кунларда Париж клуби музокараларда ижобий силжишга эришган.
21 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ ОАВда франциялик форвардга «Реал»дан қизиқиш борлиги ва мадридликлар 2021 йилнинг ёзида Мбаппени қўлга киритишга жиддий киришиши хабар қилинганди. Шунингдек, ёш иқтидор эгасига «Ювентус», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» жамоалари ҳам бефарқ эмас.
Мбаппе 2017 йилдан буён ПСЖда тўп суради. Шу вақтга қадар футболчи парижликлар сафида 120 ўйин ўтказиб, 90 та гол уришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!