Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

UFC президенти Дэйна Уайт енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов катта миқдорда пул ишлаб топгани ва у ҳозирда пул учун жанг қилмаслигини маълум қилди.

Фото: Yandex Photos

Фото: Yandex Photos

Бўлажак тўқнашувлар ҳақида гапирар экан, Уайт россиялик яккакурашчи учун пул аҳамият касб этмаслигини билдирди.

«Одамлар тушунмаяпти, Ҳабиб ақл бовар қилмас даражада бой! У жуда бой одам, Ҳабибда пулга эҳтиёж умуман йўқ», — дейди функционер.

Шунингдек, Дэйна Конор Макгрегор ва Нурмагомедов ўртасидаги реванш ҳамда Ҳабиб—Тони Фергюсон тўқнашуви катта қизиқишга сабаб бўлиши, бу эса кўп пул келтиришини айтиб ўтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар