Қозоғистон Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши юзасидан тўлақонли ахборот тақдим этишни сўраб Ўзбекистонга расмий хат йўллади. Ўзбекистондаги сув омборида юз берган авария оқибатида Қозоғистон жанубидаги 10 та аҳоли пункти сув остида қолган.
Tengrinews’нинг хабар беришича, расмий хат Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги номидан йўлланган. Халқаро келишувлар нормларига мувофиқ, трансчегаравий дарёларда гидротехника иншоотларини қуриш олдидан қўшни мамлакат лойиҳадан бохабар қилиниши ва у билан келишилиши керак.
«Ушбу сув омборининг қурилиши биз (Қозоғистон) билан келишилмаган. Биз бу ҳақда Ўзбекистон томонига бир неча бор билдирганмиз, бироқ у ҳақда чекланган, тўлиқ бўлмаган ахборот олганмиз. Бугун биз нота тайёрладик, у Ташқи ишлар вазирлиги орқали етказилади, унда Сирдарё дарёси ҳавзасидаги трансчегаравий сувларда бунёд этилган барча объектларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этиш сўралган», — деди Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Сергей Громов.
Мавзуга доир:
- Сув тошқини сабаб хавфсиз ерга кўчирилган Қозоғистоннинг Туркистон вилояти аҳолиси қандай ҳаёт кечирмоқда? (фото)
- «Ўзбекистон биз томонга бир томчи сув ҳам оқмаётганини айтганди». Мақтаарал туман ҳокими Қозоғистондаги яна бир қишлоқни сув босгани ҳақида
- Сардобадаги тўғон ёрилиши туфайли Қозоғистонда минглаб аҳоли эвакуация қилинди