Ўзбекистонда 4 май соат 23:00 дан 5 май соат 10:00 га қадар, яъни ўтган 11 соат давомида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмади, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони жами 2 189 нафарни ташкил қилиб, уларнинг 1 405 нафари соғайган, 10 нафар бемор вафот этган. Айни вақтда 774 нафар бемор даволанмоқда.
«Ўзбекистонда қаторасига сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлди, фақат 10-куни икки ҳолат ҳам тенглашган», — дейилади вазирлик ахборотида.
Қайд этиш жоиз, 4 май куни Ўзбекистонда 40 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 86 бемор эса коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилган эди.