Тошкент шаҳрида 5 май куни соат 08:00 дан 16:00 га қадар қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар берди.
Таъкидланишича, иссиқ сув таъминотининг тўхтатилишига Миробод тумани 6-иссиқлик марказидан чиқувчи магистрал иссиқлик тармоқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлмоқда. Манзиллар:
Миробод тумани
- Қўйлиқ 1, 2, 3, 4-мавзелари;
- Янги Қўйлиқ кўчаси;
- Янги замон кўчаси;
- Эски Саракўл кўчаси;
- Толимаржон кўчаси.
- Қўйлиқ 5, 6, 7-мавзелари.