Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Европа миллий чемпионатлари жорий мавсумида энг кўп узатма амалга оширган жамоалар маълум бўлди. Бу ҳақда Transfermarkt портали хабар қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Унга кўра, бир ўйинда ўртача 684 та узатма амалга оширган «Барселона» клуби етакчиликни қўлга киритди. Кучли учликдан «Манчестер Сити» (676 узатма) ва «Бавария» (673) каби жамоалар ўрин олган.

Италиянинг амалдаги чемпиони «Ювентус» бу борада 12-ўринда бўлса, «Реал» 13-поғонага жойлашган.

Кучли йигирматаликдан Ла Лиганинг фақат юқоридаги икки жамоаси ўрин олган. Шунингдек, Англия Премьер Лигасининг учта («Ливерпуль», «Челси»), А Сериянинг учта («Наполи», «Ювентус», «Сассуоло») ва Бундеслиганинг тўртта («Бавария», «Боруссия Д», «Байер», «Лейпциг») жамоаси топ-20 дан жой олган.

Топ-20 талик билан танишинг:

  1. «Барселона» — 684;
  2. «Манчестер Сити» — 676;
  3. «Бавария» — 673;
  4. ПСЖ — 660;
  5. «Боруссия Д» — 659;
  6. «Ливерпуль»— 622;
  7. «Байер» — 618;
  8. АЗ — 606;
  9. «Аякс» — 605;
  10. «Челси»— 602;
  11. «Наполи» — 591;
  12. «Ювентус» — 578;
  13. «Реал» — 563;
  14. «Бешиктош» — 543;
  15. «Лейпциг» — 535;
  16. «Фенербаҳче» — 535;
  17. «Сассуоло» — 530;
  18. «Брюгге» — 528;
  19. «Краснодар» — 528;
  20. ПСВ — 526.
https://www.instagram.com/p/B_r0RwlFTXH/

https://www.instagram.com/p/B_rnLrtFVAf/

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар