Шавкат Мирзиёев яна Сардоба сув омборига бориб, тўғонни қайта тиклаш ишларини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборида юз берган вазият сабабли Сирдарё вилоятида бўлиб турибди, дея хабар бермоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.
Давлат раҳбари 2 май куни сув омборига бориб, тўғонни тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилган ҳолда дамбани мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берди.
Эслатиб ўтамиз, Президент 1 май куни зудлик билан Сирдарё вилоятига етиб келиб, сирдарёлик фаоллар билан мулоқотдан сўнг, тўғоннинг бузилган жойини бориб кўрган эди.
Мавзуга доир:
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар