Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бизнесмен ва миллиардер сифатида яхши маълум, қизларнинг ёқимтойи бўлган Ҳассан ҳақида «Яндекс Дзен» платформасида қизиқарли фактлар эълон қилинди.

Фото: Аbout her

Фото: Аbout her

1. Ҳассан Жамил 1988 йил 22 октябрда Саудия Арабистонида дунёга келган. Отаси Абдул Латиф Жамил таниқли тадбиркор, АLJ Company Limited асосчиси ҳисобланади.

2. Жамилнинг Муҳаммад Абдул Латиф Жамил исмли акаси ҳам бор, лекин у отасининг фирмасида ишлашидан бошқа маълумотлар очиқланмайди.

3. Ҳассаннинг оиласи Саудиядаги энг бой оилалар рўйхатида тўртинчи ҳисобланади. Оиланинг молиявий аҳволи 2,2 миллиард доллар деб баҳоланади.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

4. АLJ компанияси Массачусетс технология институти, Лондондаги Виктория ва Альберта музейи ҳамда Грамин фонди билан ҳамкорлик қилади.

5. Миллиардерга қарашли футбол лигаси бор.

6. Ҳассан Жамил 2012 йилда Лина Лаззар билан турмуш қурган, орадан беш йил ўтиб 2017 йилда жуфтлик ажрашган.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

7. 2017 йилда Жамил ва қўшиқчи Рианна билан бошланган ишқий муносабатларга 2020 йилда нуқта қўйилган. Рианнага қадар Жамил ва модель Наоми Кэмпбелл ўртасида илиқ муносабатлар бўлган.

8. Forbes маълумотига кўра, Ҳассаннинг шахсий капитали 1,5 миллиард доллар атрофида.

9. У бир қанча вақт Японияда яшаб, Toyota офисида ишлаган. Шунингдек, Токиодаги София университетида бакалаврни тамомлаб, Лондон бизнес мактабида магистр даражасини олган.

10. Жамил инглиз, араб ва япон тилларида бемалол гаплаша олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар