Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Сирдарё вилоятида 1 май куни соат 5:55 да Сардоба сув омбори тўғонининг 6-пикет деворида сув чиқиши юзага келиб, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктида сув тошқини юз берган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, Қўрғонтепа аҳоли пункти аҳолисини «Бирлик» маҳалласига вақтинча эвакуация қилинган.

ФВВдаги манбалар берган дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ, жиддий талафотлар ҳам кузатилмаган. Ижтимоий тармоқларда воқеа жойидан олинган видеохабарлар пайдо бўлди; унда қишлоқ хўжалиги техник сув остида қолгани, одамлар эвакуация қилинаётганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, 27 апрель куни Бухорога ёпирилган ёмғир аралаш кучли шамол вилоятнинг Қоракўл ва Олот туманларига айниқса жиддий зарар етказган эди, эртаси куни Президент зудлик билан воқеа жойига етиб борган. 30 апрелда эса Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида юз берган сел подани оқизиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар