Ўзбекистонда 1 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 7 кишига кўпайиб, 2046 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 30 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 2039 нафарни ташкил этаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг тўққиз нафари вафот этди, 1133 нафари эса соғайган.
Қайд этиш жоиз, 28 апрелдан буён соғайганлар сони айни вақтда касалликдан даволанаётганлар сонидан кўп бўлиб турибди.
Изоҳ (0)