Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда бориб, Сардоба сув омбори тўғонининг сув чиққан қисмини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг 1 май куни соат 18:00 да эфирга узатилган янгиликлар дастурида маълум қилинди.

Хабар беришларича, давлат раҳбари Сардоба сув омборидаги авария сабаб ташкил этилган Ҳукумат комиссияси ва мутасадди раҳбарларга тўғоннинг мазкур қисмини тиклаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшимча топшириқлар берган.