1 май куни соат 5:55да Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6-пикет деворида сув чиқиб, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув киргани, сув асосан экин майдонларига зарар етказгани ҳақида хабар берилган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, Сардоба туманидаги сув омбори атрофида жойлашган «Қўрғонтепа», «Дўстлик», «Юртдош» маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 11 598 нафар аҳоли вилоятнинг Мирзаобод туманига эвакуация қилинган.